2022-07-12 06:56:56
ХИТОЙ АТИРГУЛИНИ БАРГЛАРИ ТЎКИЛИБ КЕТИШИ:
Елвизакдан ва хаво хароратини тез-тез пасайиб кўтарилишидан. Гулингизни сақлаб қолишни хохласангиз дархол муаммони бартараф қилинг бу қийин эмас.1-2 барги тўкилса хавотирланишга ўрин йуқ бу оддий хол.
Тугри сугораётган бўлсангиз хам барглари қуриб қолаётган бўлса унда жой алмаштириш сабаб бўлиши мумкин.
Барглари қуриб қолиши совукда қолганидан хам бўлади. Исиниб олишига беринг, жойини ўзгартиринг.
СЎЛИБ ҚОЛИШИ
Етарлича сугормаслик, кучиргандан кейин. Ёмони муаммо илдизида бўлса. У холда эхтиётлаб тупрогидан ажратиб олинг, марганцовкани оч рангли сувига ярим соатга солиб қўйинг ва бошқа кичикроқ тувакка юмшок тупрокга экиб қўйинг,вермикулит хам кўшинг. Шу билан гулингизни асраб қолишингиз мумкин.
ХИТОЙ АТИРГУЛИ НЕГА ГУЛЛАМАЙДИ
Сабаблари бир қанча аммо асосийси тупрогида азот моддасини кўпайиб кетганлиги. Агарда гулингизни кўриниши яхши ва барглари кўп бўлса гуллаши хам бироз қийинро чунки азотли озуқалар баргларини яшнатиб гуллашга бермиди.
@guldunyosi
61 viewsAbdurahmon Is'hoqov, 03:56