Get Mystery Box with random crypto!

# таржима Чойни шакарсиз ичишга ўрганиш мумкин. Котлетларни м | Gugurt TV📺 | Kulgi aralash achchiq haqiqat 🌶

# таржима

Чойни шакарсиз ичишга ўрганиш мумкин. Котлетларни майонезсиз ейишга ҳам, ҳатто аччиқ қаҳвани сутсиз ичишга ҳам. Ҳамма нарсага кўникади одам. Ўрганганингдан кейин булар аввалгидан ширинроқ туюла бошлайди. Сен ҳозир "мен у бўлмаса яшай олмайман" деган одаминг ҳам худди шундай! Яшайсан. Яшаганда қандоқ! Чой шакарсиз ҳам ҳушхўр! Қахванинг сутсиз ҳам бетакрор таъми бор! Балки унчалик ширин эмасдир, аммо саломатлигинг учун ўта фойдали. Сен ростдан ҳам уларсиз яшай олмайдиган одамларингни санашга бармоқларинг етади. Ва булар сенинг оиланг! Биласанми нима?! Оила аъзоларинг ва фақат улар сен учун энг азиз ва қадрдонлар эканлигини англаб етиш вақти келди. Оила! Ўша сени бошинга озгина иш тушса қаергадир гум бўладиган ошна-оғайнилар, ишқ ўтида жонингни тутантириқ қилган жононлар эмас. Озгина синовда сени осонгина ҳаёлларидан, ҳаётларидан чиқазиб, ҳотиржам яшашда давом этадиганлар эмас, айнан оиланг! Айтчи, оиланг бирон марта сендан кечганми? Бошқаларчи?!

Kanalga a'zo bo'lish

@GugurtTV

@Sevinch_Xoliqova