Get Mystery Box with random crypto!

Шукроналик кучи Хаётда бўлаётган ҳар бир воқеани севиш керак. | Great coders

Шукроналик кучи

Хаётда бўлаётган ҳар бир воқеани севиш керак. Мен шуни донолик деб биламан.

Эга бўлган ҳаммасини севиш керак. «Агар ундай бўлмаса бундай бўлмасди», «ундай бўлса яхши бўларди», «бунақа қилиш керак эди» деган гапларда нодонлик бор.

Сиз яхши деб билган ҳолат фақатгина хаёл, реаллик эмас. Реаллик қандай бўлмасин у яхшиликка. Сиз уни қабул қилинг, севинг, қувонинг ва ундан роҳатланинг.

Ниманидир йўқотдингизми, рози бўлинг. Ҳаммаси ўзгаради... хаёт давом этади, ўзгаради. Ҳеч ким аввалги холидек қолмайди.

Баъзан кенг йўллар дуч келса, баъзида юришга йўл қолмайди. Униси ҳам буниси ҳам яхши. Униси ҳам буниси ҳам хаёт берган туҳфадир. Ҳаммасидан миннатдор бўлиб шукр қилиш оқил, бахтли инсонни йўли.

Бўлиб ўтаётган жамики ишлардан баҳра олинг. Уларнинг ҳаммаси ҳозир содир бўлмоқда. Эртага бир нарса ўзгариб бошқача бўлиши мумкин, унда ҳам ўша ўзгаришдан баҳра олинг. Индинга яна бошқа иш бўлиши мумкин. Ундан ҳам роҳатланинг.

Уни ўтмиш билан таққослаб, келажакдаги бўладиган фойдасиз фантазиялар билан бошингизни банд қилманг. Айни дам билан яшанг.

Баъзан иссиқ, баъзан қаҳратон совуқ бўлади. Иссиқ ҳам совуқ ҳам керак. Бўлмаса хаётнинг қизиғи қолмайди.

Д. Б. МАННАПОВ

@GreatCoders