Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистондасан! Агар сен жуда катта, ҳашаматли уй қуриб, ўзл | 𝐆𝐑𝐄𝐀𝐓 𝐁𝐋𝐎𝐆

Ўзбекистондасан!

Агар сен жуда катта, ҳашаматли уй қуриб, ўзлари кичкинагина ошхонада ўтирадиган одамларни кўрсанг - демак сен Ўзбекистондасан.

Агар уйида 30 та янги кўрпачаси бўлиб, ўзлари эскисида ўтирадиган одамларни кўрсанг - сен Ўзбекистондасан.

Агар деворидан аввал дарвозасини қурадиган одамларни кўрсанг - сен Ўзбекистондасан.

Агар саҳардан юзлаб одамларга текинга овқат тарқатаётган одамларни кўрсанг - сен Ўзбекистондасан.

Агар машина олиб, бир йилгача салафанини ечмай юрадиган одамларни кўрсанг - сен Ўзбекистондасан.

Агар дарвозани қулфлаб, калитни унинг тагига беркитиб кетадиган инсонларни кўрсанг - сен Ўзбекистондасан.

Ва ниҳоят агар сен сахий, самимий, илмга чанқоқ, гўзал ва меҳмондўст одамларни кўриб қолсанг билгинки, сен - Ўзбекистондасан!

• Муҳаммадали Эшонқулов



T.me//Great_blog