2022-08-28 19:36:14
Мустақилликка 31 йил
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги 1991 йил 31 августда эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Амударё ва Сирдарё оралиғида жойлашган, майдони 449,8 минг кв километр. Республика шимолий-шарқда Қозоғистон, шарқда ва жанубий-шарқда Қирғизистон ва Тожикистон, ғарбда Туркманистон, жанубда эса Афғонистон билан чегарадош.
Ўзбекистон олтин, уран, мис, табиий газ, волфрам, калий тузи, фосфоритлар, каолин каби фойдали қазилмалар заҳираси бўйича нафақат МДҲ давлатлари ўртасида, балки бутун дунёда етакчи ўрин эгаллаши тасдиқланган. Жумладан олтин заҳираси бўйича дунёда тўртинчи, уни қазиб олиш бўйича еттинчи, мис захираси бўйича ўнинчи-ўн биринчи ўринларни, уран заҳираси бўйича еттинчи-саккизинчи, қазиб олишда ўн биринчи-ўн иккинчи ўринларни эгаллаши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг моддий асоси унинг мулкидир. Республика ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, сув ва ўрмонлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиий ва бошқа ресурслар, республиканинг маънавий бойликлари Ўзбекистон Республикасининг миллий бойлиги, мулки ҳисобланади.
(Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида Ўзбекистон республикаси қонуни, 7 модда).
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини биринчи бўлиб Туркия Республикаси тан олган.
|Facebook | Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт
1.0K views16:36