Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилда ҳам тестда максимал балл 189 бўлади Демак, жорий | Gradatsiya o'quv markazi

Жорий йилда ҳам тестда максимал балл 189 бўлади

Демак, жорий йилда худди ўтган йилдагидек 5 та фандан тест олинади ва тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 бўлади.

Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

1) Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили)
2) Mатематика
3) Ўзбекистон тарихи

Учала фаннинг ҳар биридан 10 тадан савол тушади, ҳар бири учун 1,1 балл берилади.

Мажбурий блокдан жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.

Tаълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3,1 балл;
2-фан
- 30 та савол, ҳар бири учун 2,1 балл.

Мутахассислик фанидан жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.

Ўйлаш учун жами 3 соат вақт. Агар чет тилидан сертификати бўлсаю, фақат мажбурий блок ва 1 та мутахассислик фанидан тест топширса, унда 2 соат берилади. Бу вақт ичига жавобларни бўяш ҳам киради, яъни бўяш учун алоҳида қўшимча вақт берилмайди.

ХУЛОСА: жорий йил 5 та фан, 90 та савол, 189 максимал балл.


@xushnudbek