Get Mystery Box with random crypto!

Зеленский таслим бўлган русларга учта ваъда берди Зеленский т | Gorizont

Зеленский таслим бўлган русларга учта ваъда берди

Зеленский таслим бўлган барча руслар учун Украина учта нарсани кафолатлаши мумкинлигини айтди.

Президентнинг сўзларига кўра, улар билан биринчи навбатда маданиятли, халқаро конвенцияларга мувофиқ муомала қилинади.

Иккинчидан, аскарлар ўз ихтиёри билан таслим бўлганми ёки йўқми, ҳеч ким билмайди.

Учинчидан, агар рус аскари алмашинувни хоҳламаса ёки алмашишдан кейин Россияга қайтишни истамаса, бу кафолатланади. "Биз буни ҳам таъминлаш йўлини топамиз", деди Зеленский.

@gorizont_uz