Россиядаги иш берувчилар Ўзбекистонлик мигрантларни ДХР ва ЛХР | Gorizont
Россиядаги иш берувчилар Ўзбекистонлик мигрантларни ДХР ва ЛХРни қўллаб-қувватлаш учун "Манежная" майдонига соат 15.00 га концертга таклиф этган.
Иш бошқарувчи ишчиларни ҳаммани байрам кийимида етиб келишини айтган. Келмаганларни ишдан ҳайдаш билан қўрқитган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.