Get Mystery Box with random crypto!

Чили пойтахти Сантягода бугун референдум бошланган мамлакат Ко | Gorizont

Чили пойтахти Сантягода бугун референдум бошланган мамлакат Конституциясининг янги “сўл” қаноти таҳририни қўллаб-қувватловчи кенг кўламли намойишлар давом этмоқда.

Бугун Чили халқи мамлакат Конституциянинг “сўл” вариантини қабул қиладими ёки Чилининг собиқ раҳбари, совуқ уруш давридаги собиқ диктатор генерал Аугусто Пиночет томонидан яратилган амалдаги “ўнгчи” конституциядан фойдаланишда давом этиши тўғрисида қарор қабул қилмоқда.

Чили ижтимоий тармоқларида эълон қилинган видеолардан кўриниб турибдики, Чилидаги чап элэкторатнинг аксарияти Апруебо митингларида оммавий равишда, мўтадил социал-демократлардан Примера Линеа (Антифанинг Чили версияси) жангчилари ва маҳаллий Мапуче сепаратистик ҳаракати тарафдорларигача қатнашган.

Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини оширишдан ташқари, Конституциянинг "сўл" варианти Чилини кўп миллатли давлат ва аслида маҳаллий халқлар ҳудудида (ҳудуднинг 2/3) автоном бошқарув тизими деб эълон қилишни назарда тутади.

@gorizont_uz