Get Mystery Box with random crypto!

Хитой космосда гуруч етиштиришда муваффақиятга эришди. 29 авг | Gorizont

Хитой космосда гуруч етиштиришда муваффақиятга эришди.

29 август куни экспертлар хитойлик астронавтлар Тиангонг космик станциясида гуруч кўчатларини муваффақиятли етиштирганини маълум қилди.

Астронавтлар экспериментни 29-июл куни бошлаган. Улар тарихда биринчи марта космосда тўлиқ ҳаёт айланишини кўпайтиришга ҳаракат қиладилар: уруғдан янги уруғлар берадиган этук ўсимликгача. Айни пайтда шоли ниҳоллари 30 сантиметрга етди.

Ушбу тажрибалар келажакда узоқ муддатли космик миссиялар экипажларини озиқ-овқат билан таъминлаш учун калит бўлади.

@gorizont_uz