Get Mystery Box with random crypto!

Reuters: Япония Хитой ва Россияга қарши туриш учун узоқ масофа | Gorizont

Reuters: Япония Хитой ва Россияга қарши туриш учун узоқ масофали ракеталарни яратишни режалаштирмоқда

Мамлакат қанотли ракета ва тезюрар баллистик ракетани ишлаб чиқади ва оммавий ишлаб чиқаришни бошлайди. Мудофаа вазирлиги 40 миллиард долларлик бюджет сўрамоқда, бу аввалгисидан 3,6 фоизга кўп.

Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, Япония ташқи таҳдидлардан ҳимояланиш учун узоқ масофали ракеталарга муҳтож. “Хитой статус-квони бир томонлама ўзгартириш ва Россия билан иттифоқчиликни чуқурлаштириш учун куч ишлатиш билан таҳдид қилишда давом этмоқда”, — дейилади бюджет лойиҳасида.

@gorizont_uz