2021-07-23 20:54:37
ХХХII ёзги Олимпия ўйинларининг очилиши том маънода узоқ кутилган воқеадир. Дарҳақиқат, Рио Олимпиадасини сўнгги стартидан Токио олимпиадасидан беш йил вақт ўтганига қўшимча равишда, ҳозирги Ўйинларнинг ўзи узоқ ойлар давом этган пандемиядан сўнг жаҳон спортининг тикланишини англатади.
Коронавирус инқирози ҳалигача ҳал этилмаган бўлса ҳам, миллионлаб одамлар глобал офатдан ҳалос бўлиш умидининг рамзи сифатида Олимпия оловини ёқишни интизор бўлиб кутмоқдалар. Ҳатто мусобақани ташкил этиш бу сафар бир қатор чекловларга дуч келаётган бўлса ҳам, асосийси, Ўйинлар бўлиб ўтади, бу эса айни дамда маълум тенденцияларни қамраб олган дунёда халқлар бирлигини кўрсативчи намунага айланади.
Ўйлайманки, 127 йил ичида биринчи марта ўз шиорини янгилаган замонавий олимпия ҳаракатининг юқори вазифаси айнан шундан иборатдир: Токиодаги мусобақалар "Тезроқ, баландроқ, кучлироқ –
биргаликда" шиори остида ўтказилади. Ишончим комилки, бошқа 206 мамлакат вакиллари сингари бизнинг спортчиларимиз нафақат жисмоний имкониятлари чегарасида, балки энг яхши инсоний фазилатларни – олимпизмни тана, ирода ва ақл уйғунлиги фалсафасига айлантирган фазилатларни намоён этадилар.
Дунё бўйлаб мухлислар ўзларининг севимли спортчиларидан шуни кутишмоқда. Айнан шу узоқ кутилган Токиодаги Ўйинларни ҳақиқий спорт байрамига айлантиради. Ҳудди шундай бўлади.
Отабек Умаров
Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти
11.5K views17:54