Get Mystery Box with random crypto!

Туркиядаги ўйинлардан келиб чиқиб… Ўзбекистонни футбол мамл | Goal!

Туркиядаги ўйинлардан келиб чиқиб…

Ўзбекистонни футбол мамлакати деб билмайди. Футболимизнинг тарғиботи йўқ. Шунинг учун ҳам улардан бизда скаутлар мавжуд эмас.

Турк болалари жисмонан кучли. Дарвозабонлар билан 7 ёшдан жиддий ишлашади. Кучсиз, ўйнашни билмайдиган болани эмас, келажаги бор болани дарвозабон сифатида тайёрлайдилар. 10 ёшли болакай жуда сифатли «корпус» қўймоқда.

Футболида тез тиббий ёрдам жуда тўғри йўлда. Академияларда спорт медицинаси бўйича малакали мутахассис ишлайди. Биздаги каби «поликлиника»дан ўйинга 50.000 сўм бериб олиб келишмайди.

Мураббийлари сўкмайди, деярли бақирмайди. Ютқазаётган бўлса ҳам захирадагиларга имконият беради. Кўрсатмалари хотиржамлик билан.

Формат 7+1 (2010 ва 2012 йиллар учун. 2010 йиллар 30 дақиқадан 2та бўлим, 2012 йиллар 20 дақиқадан 3та бўлим.
3та таймли ўйинларнинг биринчисида асосий таркиб, иккинчисида ўйнамаганлар, сўннгисида яна асосий. 2017 йил Италияда кўриб, 2018 йил Тошкентда қўллаганимда бировга қизиқ бўлмаган. Шундан кейин мураббийлар ота онадан гап эшитиб юради:
- Нега ўғлим ўйнамади?
3 та таймли ўйиннинг моҳияти ҳам шунда.

Мағлубиятни табиий қабул қилиш. Мураббий ва ота-оналар томонидан ортиқча асаб бузмаслик, «гитара»!

Бола болалигини қилиши, етарлича ҳафталаб дам олиши. Якка тартибдаги машғулотлар катта бўлганда. Биз каби 1 ёшида 1 ҳафта дам берсам «форма»дан чиқиб қолади деган гап йўқ.

Майдонларнинг сифати аъло даражада. Ҳаммаси ўз вақтида. 17:00 дейилганми, у 16:48 ҳам бўлмайди, 17:25 ҳам. «Дисциплина»га 5 баҳо!

@Nadirkhuja