Эквадорлик Хулио Мора ва Валдрамина Квинтерос дунёдаги энг кекса эр-хотин деб топилди.
Августда турмуш қурганига 80 йил бўлган жуфтлик Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Мора ҳозирда 111ёшда, Квинтерос эса 105 ёшда. Ажабланарли тарафи улар ҳанузгача кўзойнакдан фойдаланишмайди ва мустақил ўзлари қадам босишади. Журналистлар улардан бу ҳақда савол беришганда улар кутилмаган жавоб беришди.