Get Mystery Box with random crypto!

Духтирлар хам одам ахир Темир эмас Касал булсанг духтирсиз-ку | GINEKOLOGIYA AYOLLAR SALOMATLIGI

Духтирлар хам одам ахир Темир эмас

Касал булсанг духтирсиз-ку дейишади
Нега касал булдинггиз деб койишади
Боролмасанг оегингдан тойишади
Духтирлар хам одам ахир Темир эмас

Уларнинг хам ширингина жонлари бор
Томирида окиб турган конлари бор
Баьзан касал буладиган онлари бор
Духтирлар хам одам ахир Темир эмас

Улар касал холида хам ишлашади
Истимада операция бошлашади
Беморларчи куйиб берса муштлашади
Духтирлар хам одам ахир Темир эмас

Неча неча тунни тонгга улашади
Беморларни хаети чун курашади
Узларичи аста секин нурашади
Духтирлар хам одам ахир Темир эмас

Духтирлар хам иссик жонку касал булар
Беморлари тузалганда кунгли тулар
Калби йиглаб турганда хам кузи кулар
Духтирлар хам одам ахир Темир эмас

Осон тутманг шифокорга осон эмас
Сог булишса ишдан кочган инсон эмас
Улар танлаган йуллари борса келмас
Духтирлар хам одам ахир Темир эмас

@GinekologGavxarAxtamovna

Kanal: https://t.me/GinekologiyaEstetika