Get Mystery Box with random crypto!

Ҳомиладорликда қандли диабет хавфлими? Ҳомиладорликда кузат | Ginekologiya Ayollar Salomatligi

Ҳомиладорликда қандли диабет хавфлими?

Ҳомиладорликда кузатиладиган қандли диабет гестацион қандли диабет деб номланиб, 5-7 фоиз аёлларда кузатилади. Бунга она организмидаги ўзгаришлар ва гормонлар таъсири сабаб бўлади.

Ушбу ҳолат инсулин қабул қилиш учун кўрсатма бўлмайди, шундай бўлсада, ҳомиладорликнинг қийин кечишига сабаб бўлади. Бунда токсикознинг оғир кечиши, ҳомила ўсишдан ортда қолиши, ҳомила сувининг кўпайиши ёки камайиши, ички аъзоларга таъсири кузатилади.

Гестацион қандли диабет аниқланганда шифокор белгилаган муддатга қадар ётоқ режимига риоя қилиш, турли иккиламчи инфекциялар ва касалликлардан эҳтиёт бўлиш лозим. Мунтазам равишда шифокор эндокринолог назоратида бўлиш ва шифокор тавсияларига риоя қилиш зарур.

  @Ginekologiya
@Soglom_Oilabot
  @Urologiya_uz