Get Mystery Box with random crypto!

Аллергияни уй шароитида даволаймиз Шифокор Зуҳриддин Баҳрид | Ayollar salomatligi

Аллергияни уй шароитида даволаймиз

Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:

Қичитқи ўт қичитмайди. Аллергик ҳолатларда қичитқи ўт (крапива) тиндирмаси фойда беради. Бир ош қошиқ янги қичитқи ўт (ёки қуригани) гулини бир стакан қайноқ сувга солинг. Қалин матога ўранг, ярим соатча турсин. Кейин докада сузиб, кунига 4-5 маҳал ярим стакандан ёки 3 маҳал бир стакандан илиқ ҳолида ичасиз. Қичишишдан халос бўлишга ёрдам беради

Ёнғоқ эшакемига қарши. Турли озиқ овқатлар мош, дуккаклилар, синтетик матолардан аллергия бўлганда терига эшакеми тошади. Қадимда ушбу тошмани ёнғоқ мойи билан даволашган.

Сельдерейли муолажа. Табиблар қадимдан то бугунга қадар теридаги яраларни тез битиришда, танага қувват беришда, нафас қисиши (астма)да ва аллергия туфайли баданга тошма тошишида сельдерейдан фойдаланишган.

  @Ginekologiya - Ayollar
Salomatligi uchun foydali kanal