Get Mystery Box with random crypto!

Ўткир ичак инфекцияси нима? Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаё | Ayollar salomatligi

Ўткир ичак инфекцияси нима?

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Ўткир ичак инфекцияси бир гуруҳ микроорганизмларнинг инсонни ҳазм тизимини зарарлаши билан намоён бўлувчи касалликлар гуруҳи.

Инфекция ҳазм аъзоларига тушганида беморда иситма, қоринда оғриқ, ич кетиши, кўнгил айниши, қусиш, титроқ белгилари кузатилади. Касаллик иссиқ мавсумда кўпроқ болаларда кузатилади.

Асосий юқиш йўллари сифати бузилган озиқ-овқат маҳсулотлари, ифлосланган қўл, ювилмаган мевалар ва зарарланган бемор одамлар ҳисобланади. Касалликдан сақланиш учун шахсий ва оммавий гигиена қоидаларига амал қилиш етарли бўлади.

  @Ginekologiya
@Soglom_Oilabot
  @Urologiya_uz