Get Mystery Box with random crypto!

Тезпишар тарвуз саломатлик учун хавфлими? Максим Зоҳиджонов | Ayollar salomatligi

Тезпишар тарвуз саломатлик учун хавфлими?

Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Ёзнинг иссиқ кунларида тарвуз истеъмол қилиш инсон организми учун фойда. Аммо бу маҳсулотни етиштиришда азотли ўғитлардан кўп фойдаланилган бўлса, саломатликка зарар етказиши мумкин.

Хўш, дориланган тарвуз нимаси билан хавфли? Ундан заҳарланганда қандай йўл тутиш лозим?

Агар кимдир таркибида нитрат моддаси меъёрдан ортиқ бўлган тарвуз истеъмол қилса, унинг нохуш белгилари 4-6 соатдан кейин пайдо бўлади. Хусусан: кўнгил айниши, диарея, қорин ва бош оғриғи 38-39 даражагача иситма кўтарилиши, бош айланиши ва бошқа белгилар кузатилиши мумкин.

Заҳарланиш белгилари намоён бўлганда, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Кекса ёшли инсон, ҳомиладор аёл ёки 12 ёшгача бўлган бола заҳарланганда, “Тез ёрдам” чақириш мақсадга мувофиқ.

  @Ginekologiya
@Soglom_Oilabot
  @Urologiya_uz