Get Mystery Box with random crypto!

Япон олимлари хавфли касалликни эрта босқичда аниқлаш йўлини т | Ayollar salomatligi

Япон олимлари хавфли касалликни эрта босқичда аниқлаш йўлини топди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда ҳар 3 сонияда бир киши Альцгеймер билан касалланади. Ҳозирги вақтда сайёрамиз бўйича 50 миллиондан ортиқ одам ушбу хасталикка чалинган. Аммо бу кўрсаткич 2030 йилга бориб 65 миллиондан ошиши мумкин.

Альцгеймер — деменциянинг энг кенг тарқалган тури. У кўпроқ кекса ёшли инсонларда аста-секин хотира сусайиши, бош мия фаолияти бузилиб, ақлий қобилият пасая бориши билан намоён бўлади.

Шунга қарамай, мутахассислар агар бу дард бир йил олдинроқ аниқланса, унинг асоратлари туфайли келиб чиқадиган ногиронлик 5 йилга қисқариши мумкин, деган хулосада.

Япониянинг Шиншу университети олимлари хасталикни эрта аниқлашга доир бир аломатни топди. Маълум бўлишича, қомат қийшайиши, яъни бош ва бўйин тос суягига нисбатан қанчалик олдинга чўзилиб чиққан бўлса, когнитив бузилиш шунчалик ривожланаётган бўлиши мумкин.

  @Ginekologiya
  @Urologiya_uz