Get Mystery Box with random crypto!

Музлаткичдан фойдаланишда нималарга аҳамият бериш керак? Ма | Ayollar salomatligi

Музлаткичдан фойдаланишда нималарга аҳамият бериш керак?

Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Ҳозирда деярли ҳар бир оилада музлаткич бор. Унинг ҳаётимизда тутган ўрни жуда катта. Айниқса, ёзда музлаткичсиз егуликларни яроқли сақлаш имконсиздир.

Музлаткичдан фойдаланишда қуйидаги тавсияларга амал қилиш мақсадга мувофиқдир:

Тайёр ва хом егуликлар (тухум, балиқ ва гўшти)ни бир қаторда жойлаштирманг.

Имкон қадар маҳсулотларни ҳаво ўтказмайдиган махсус идишларда сақланг. Бу билан музлаткичда турли ёқимсиз ҳидлар пайдо бўлишининг олдини олган бўласиз.

Сабзавот ва мевалар тоза ҳамда қуруқ бўлишига эътибор қаратинг.

Маҳсулотларнинг ёрлиғидаги яроқлилик муддатига кўз ташлаб туриш керак. Егулик музлаткичда сақланса-да, уни ўз вақтида ишлатишга ўрганинг.

  @Ginekologiya
@Soglom_Oilabot
  @Urologiya_uz