Get Mystery Box with random crypto!

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи м | Germany.uz

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг халқаро юк ташувчи транспорт компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ ҳайдовчилар ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи - 2400 евро (брутто);
авиа чипта иш берувчи ҳисобидан;
меҳнат шартномаси - 3 йиллик;
кейинчалик оила аъзоларини Германияга чақириш имкони берилади.

Номзодлар учун талаблар:

45 ёшгача бўлган эркак/аёллар;
камида 1 йиллик тажриба ва "СЕ" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
немис тилида эркин сўзлаша олиши (Гёте институти томонидан берилган А2 даража сертификати);
ўрта-махсус маълумотни тасдиқловчи ҳужжат.

Номзодлар 2022 йил 31 июль соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Рўйхатдан ўтиш

+998 71 202-33-55.
a.olimov@migration.uz

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

t.me/germaniyadagi_ozbeklar