Get Mystery Box with random crypto!

Швеция ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Туркия билан НАТО бўйича | Геосиёсат | News

Швеция ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Туркия билан НАТО бўйича музокара жараёни мураккаблашганини маълум қилди.

Швеция депутатлари томонидан тақиқланган Курдистон Ишчи партияси (КИП) байроғи кўрсатилганидан сўнг, Швециянинг НАТОга кириши бўйича Анқара билан музокара жараёни қийинлашди, дейди Ташқи ишлар вазири Анн Линде.

Унинг сўзларига кўра, Туркия томонини ўтган йилги Готланд оролидаги "Алмедалэн" сиёсий фестивальида КИП байроғини кўтарган Швециянинг сўл партияси депутатларининг сурати ғазаблантирган.

"Туркия оммавий ахборот воситалари бундай воқеаларни доимий равишда ёритиб боради. Швеция қонунчилигига кўра, биз буну сўз эркинлиги деймиз. Лекин бу ҳукумат учун жуда мос бўлмаган ҳолат, деб ўйлаймиз", - дейди вазир.

Линде Швеция, Финляндия ва Туркия терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорликни кучайтиради, бошқа давлатлар ҳудудида НАТО мавзулари бўйича янги учрашувлар ўтказилиши мумкинлигини қўшимча қилди.

@Geosiyosatuz