Get Mystery Box with random crypto!

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг АҚШ ва НАТОга ўзаро ха | Геосиёсат | News

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг АҚШ ва НАТОга ўзаро хавфсизлик кафолатлари бўйича стратегик таклифини эълон қилди.

Бу қуйидагиларни ўз ичига олади.

1. Россия НАТОга Украинанинг янада кенгайиши ва иттифоққа қўшилишини истисно қилиш мажбуриятини олишни таклиф қилади;

2. Россия ва НАТО бир-бирининг ҳудудидан уриб тушиши мумкин бўлган ҳудудларга ўрта ва қисқа масофали ракеталарни жойлаштирмаслик мажбуриятини олади, дейилади Россия лойиҳасида;

3. Россия НАТОга барча келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилиш ва куч ишлатишдан сақланиш бўйича келишувни мустаҳкамлашни таклиф қилади;

4. Россия ва АҚШ бошқа давлатлар ҳудудидан бир-бирига ҳужум тайёрлаш ёки амалга ошириш учун фойдаланмайди;

5. Россия ва НАТО таҳдид сифатида баҳоланиши мумкин бўлган шароитларни яратмаслик мажбуриятини олишлари керак, дейилади Россия лойиҳасида;

6. Россия ва АҚШ ядро қуролидан фойдаланиш сценарийларини ишлаб чиқиш билан ҳарбий машғулотлар ўтказмаслик мажбуриятини олади;

7. Россия ва АҚШ ядро қуролига эга бўлмаган давлатлар ҳарбийларини ядро қуролидан фойдаланишга тайёрламаслик мажбуриятини олади;

8. Россия НАТОни бир-бирини душман деб ҳисобламаслигини тасдиқлашга таклиф қилади;

9. Россия ва АҚШ ядро рололини хорижда жойлаштирмаслик ва аллақачон жойлаштирилганларини қайтариш, шунингдек, ўз ҳудудидан ташқарида ядро қуролларини жойлаштириш учун инфратузилмани йўқ қилиш мажбуриятини олади;

10. Россия НАТОга Украина, Шарқий Европа, Кавказорти, Марказий Осиёдаги ҳар қандай ҳарбий фаолиятдан воз кечишни таклиф қилади;

11. Россия ва АҚШ ўрта ва қисқа масофали ракеталарни хорижда ва улар бошқа томон ҳудудидаги нишонларни уриб тушириши мумкин бўлган ҳудудларда жойлаштирмаслик мажбуриятини олади;

12. Россия НАТОга 1997 йил май ойида (Шарқий Европа давлатлари иттифоққа қўшилишидан олдин) бўлган давлатлардан ташқарида қўшимча ҳарбий қурол-яроғларни жойлаштирмасликни таклиф қилади – истисно ҳолатлар бундан мустасно, яъни Россия ва НАТО аъзоларининг розилиги билан.

@Geosiyosatuz