Get Mystery Box with random crypto!

Европа Иттифоқи Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен, Европ | Геосиёсат | News

Европа Иттифоқи Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен, Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель ва Европа Иттифоқининг вақтинчалик раҳбари Янез Янса Европа Иттифоқи етакчилари саммитидан сўнг қўшма матбуот анжумани ўтказди.

Шарль Мишель аъзо давлатлар Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлашини айтди: "Агар Украинага қарши тажовуз бўлса, бу жуда оғир оқибатларга олиб келади. Биз ҳамкорларимиз ва иттифоқчиларимиз билан келишилган чора-тадбирларни кўришга тайёрмиз", — дейди у.

Мишелнинг қайд этишича, ЕИга аъзо давлатлар раҳбарлари бундай вазиятда Россияга қарши иқтисодий санкцияларни фаоллаштиришга келишиб олган.

Урсула фон дер Ляйен европаликлар аввалроқ Россиянинг Украина билан чегарадаги ҳарбий истеҳкомлари бўйича ўз позициясини эълон қилганини эслатиб, Россияни тажовузкорликдан қочишга ва кескинликни юмшатишга чақирди.

Фон дер Ляйен Европа Иттифоқи Москва билан яхши муносабатлар ўрнатишни исташини ва бу Россияга боғлиқ эканини айтди: "Аммо бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Агар Россия Украинага қарши чора кўрса, Европа Иттифоқи санкциялар жорий этади, бу эса уларга қимматга тушади. Биз шу муносабат билан ишимизни қилдик", дейди у.

Словения Бош вазири Янса ҳам Европа Иттифоқи давлатлари ягона позицияни намоён этганини айтиб, "Россия Қримга бостириб кирган вазиятнинг такрорланишига йўл қўймаймиз. Бу сафар биз тайёрмиз", деб изоҳ берди.

@Geosiyosatuz