Get Mystery Box with random crypto!

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида отишма бўлди Қирғизистон | Геосиёсат | News

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида отишма бўлди

Қирғизистон хабарига кўра, Кочо-Бою қишлоғида тожик чегарачилари қирғиз ишчиларидан қурилиш ишларини тўхтатишни талаб қилган.

Натижада оғзаки тортишув муштлашувга айланган. Тўқнашув вақтида тожик чегарачиси тўппончадан ҳавога бир неча марта ўқ узган.

Тожикистон маълумотларига кўра, Қирғизистон хавфсизлик кучлари тинч аҳолига қарата ўт очган, бунга жавобан тожик армиясининг ҳарбий хизматчилари улар томон бир неча марта ўқ узган.

Ҳозир қирғиз-тожик чегарасида вазият тинч. Иккала томон ҳам воқеани текширишга келишиб олди.

@Geosiyosatuz