Get Mystery Box with random crypto!

2022 йилда ЕОИИ учун устувор йўналиш МДҲ, Европа Иттифоқи, ШҲТ | Геосиёсат | News

2022 йилда ЕОИИ учун устувор йўналиш МДҲ, Европа Иттифоқи, ШҲТ, АSEAN, „Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик“ форуми, шунингдек, асосий минтақавий иқтисодий бирлашмалар ва Евроосиёнинг йирик миллий иқтисодиётлари билан ҳамкорлик қилиш бўлади.

ЕОИИ давлатларининг мақсади экспорт салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, яшил иқтисодиёт соҳасида минтақавий интеграция бирлашмалари ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Иттифоқнинг глобал ва минтақавий жойлашуви бўйича тизимли иш олиб боришдир.

Озарбайжон ва ЕОИИ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ўзаро савдони фаоллаштириш ва йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилади.

Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг Озарбайжон ЕОИИда кузатувчи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги таклифини изоҳлаган ҳолда, айтиб ўтди.

@Geosiyosatuz