Get Mystery Box with random crypto!

Дональд Трамп устидан суд жараёни қачон бошланиши маълум бўлди | Геосиёсат | News

Дональд Трамп устидан суд жараёни қачон бошланиши маълум бўлди

Давлат аҳамиятига молик ҳужжатларни ноқонуний сақлашда айбланаётган АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп иши бўйича биринчи суд мажлиси санаси маълум қилинди, дея хабар беради Euronews.

Федерал судя Эйлин Кэннон АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг махфий ҳужжатларни сақлаши бўйича суд жараёнини 2024 йил 20 майга белгилади.

Суд мажлиси унинг амалдаги президент Жо Байденга қарши кампанияси қизиб турган бир пайтда бўлиб ўтади.

Прокурор суд жараёнини 2023 йил декабрда бошлашни таклиф қилди, Трампнинг адвокати эса уни 2024 йил ноябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари тугагунча қолдиришни сўради.

Оқ уйнинг собиқ раҳбари жами 38 та жиноий иш бўйича, жумладан, киноактриса Сторми Дэниэлсга ҳеч нарса айтмаслиги учун ва кредит олиш учун мулк нархини ошириб кўрсатиш билан боғлиқ фирибгарлик бўйича айбланган.

@Geosiyosatuz