Get Mystery Box with random crypto!

АҚШ Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллеснинг (расмда) НАТО | Геосиёсат | News

АҚШ Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллеснинг (расмда) НАТО бош котиби лавозимига номзодини блоклади, деб хабар бермоқда Тhe Daily Telegraph.

Нашрнинг ёзишича, Уоллес НАТО бош котиби лавозимига номзодлар орасида фаворит ҳисобланган.

Бироқ, газетанинг таъкидлашича, Буюк Британия Мудофаа вазирлиги раҳбари ва Вашингтон ўртасида жиддий кескинлик келиб чиқсада, Украинага жуда фаол ёрдам кўрсатган.

Газетанинг ёзишича, Уоллес Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда, жумладан, Киевга танклар ва узоқ масофали ракеталар етказиб бериш борасида тезроқ қарор қабул қилишда АҚШдан анча олдинга ўтган.

Бир кун аввал НАТО бош котиби Енс Столтенберг ўз лавозимида 2024 йил 1 октябргача қолишини расман тасдиқлаган эди.

НАТО иттифоқчиларининг бош котиблик муддатимни 2024 йил 1 октябрга қадар узайтириш ҳақидаги қарори менга шарафдир”, — деб ёзди у Тwitter'даги саҳифасида.

Норвегиянинг собиқ бош вазири, 64 ёшли Столтенберг 2014 йилдан бери НАТО бош котиби лавозимида ишлаб келмоқда.

@Geosiyosatuz