Get Mystery Box with random crypto!

Украинада уруш бошланганидан буён Хитой ва Россия ўртасидаги т | Геосиёсат | News

Украинада уруш бошланганидан буён Хитой ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 40% га ошди

Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотлари шуни кўрсатадики, Россия ва Хитой ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2023 йилнинг январь май ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,7 фоизга кўп, 93,8 миллиард доллардан ошган.

Эълон қилинган маълумотлар, шунингдек, Хитойнинг Россия Федерациясига экспорти 2023 йил январь ойида 42,96 миллиард долларга етганини кўрсатмоқда, бу 2022 йилга нисбатан 75,6 фоизга кўпдир.

Россияга қарши халқаро санкциялар кучайтирилгач, Хитой Kремл учун иқтисодий “ҳаёт”га айланди.

@Geosiyosatuz