Get Mystery Box with random crypto!

Махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаш бўйича Трампга қарши ишни | Геосиёсат | News

Махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаш бўйича Трампга қарши ишни 2020 йилда Трамп томонидан тайинланган Флорида жанубий округи федерал судьяси Эйлин Каннон бошқаради.

Тhe New York Times газетасининг ёзишича, ишнинг унинг юрисдикциясига ўтказилиши прокуратура учун муаммо туғдириши мумкин.

АҚШ прокурорларининг даъво қилишича, Трамп мамлакатнинг ҳарбий салоҳияти, режалари ва заиф томонларига оид маълумотларни "ўн минглаб меҳмонлар" ташриф буюрадиган хавфсизлик чоралари кўрилмаган шахсий қароргоҳида сақлаган ва ҳатто давлат сирларини ўзи ҳам бегоналарга ошкор қилган.

Трампнинг Мар-а-Лагодаги қароргоҳида текширувчилар 2021 йилнинг январьидан 2022 йилнинг августигача турли даражадаги махфийликдаги материаллар бўлган қутиларни топганлар.

Махфий ҳужжатларда АҚШ ва хорижий давлатларнинг мудофаа ва қуролланиш имкониятлари, АҚШ ядровий дастурлари, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг ҳарбий ҳужумга қарши эҳтимолий заифликлари ҳамда хориждан ҳужум содир бўлган тақдирда мумкин бўлган жавоб чоралари режалари ҳақида маълумотлар бор.

Айблов хулосасида айтилишича,ушбу махфий ҳужжатларнинг рухсатсиз ошкор этилиши АҚШ миллий хавфсизлигига, халқаро муносабатларга, АҚШ армиясининг хавфсизлигига, инсоний манбалар хавфсизлигига ҳамда разведка маълумотларини йиғишнинг нозик усулларининг ҳаётийлигига хавф туғдириши мумкин”.

Прокуратура, шунингдек, Трамп президентлик лавозимини тарк этгандан сўнг, яширин ҳужжатларни бегоналарга кўрсатган иккита ҳолатдан хабардор эканлигини таъкидламоқда. 2021 йил июль ойида у "бир ёзувчи, ношир ва унинг ходимларининг икки аъзоси билан учрашувда "мудофаа вазирлиги томонидан тайёрланган ҳужум режасини" кўрсатган ва тасвирлаган, уларнинг ҳеч бирида хавфсизлик рухсатномалари бўлмаган."

Ўша йилнинг август ёки сентябр ойларида ҳам худди шундай шароитда у "ҳарбий операция билан боғлиқ махфий харитани" кўрсатган.

Айни пайтда, Аризона штати вакиллар палатаси аъзоси Энди Биггс собиқ президентга қўйилган айбловларни РИА Новости'га изоҳлар экан, Республикачилар партияси Доналд Трампни ҳимоя қилиб, президент Жо Байден ва унинг ўғли устидан суд иши олиб борилиши кераклигини айтган.

Биггсга кўра, "Адлия вазирлиги ақлдан озган" ва сиёсий воситага айланган.

@Geosiyosatuz