Get Mystery Box with random crypto!

Тарихдаги энг катта дафн маросими Эрон Ислом Республикаси асо | Геосиёсат | News

Тарихдаги энг катта дафн маросими

Эрон Ислом Республикаси асосчиси Оятуллоҳ Саййид Руҳуллоҳ Ҳумайний 1989 йил 3 июнь куни 86 ёшида юрак хуружидан вафот этганди. Кўпгина таҳлилчиларга кўра, Оятуллоҳ Ҳумайний дунёдаги энг қудратли ва самарали етакчилардан бири бўлган ва у раҳбарлигидаги инқилоб Эронни дунёнинг энг қудратли давлатларидан бирига айлантирган.  Кўпчилик кузатувчилар ва таҳлилчилар Ислом Республикасининг биринчи раҳбари вафотидан сўнг Эрон тартибсизликка ботиб кетишини кутган эди, бироқ Ислом Республикасининг кучли халқ базаси туфайли бу умид амалга ошмади.

Гиннеснинг рекордлар китоби веб-сайтида Оятуллоҳ Ҳумайнийнинг дафн маросимида энг кўп одам қатнашгани қайд этилган. Хабарда айтилишича, Оятуллоҳ Ҳумайнийнинг дафн маросимида 10 миллион 200 минг киши қатнашган, бу ўша пайтдаги бутун Эрон аҳолисининг олтидан бир қисмини ташкил қилган.  Бу маросим энг катта ва энг гавжум дафн маросими сифатида тарихга кирганди.

@Geosiyosatuz