Get Mystery Box with random crypto!

​​ Одамлар 60 ёшдан кейин бахтлироқ бўлишади Бу ҳақда 80 йил | Геосиёсат | News

​​ Одамлар 60 ёшдан кейин бахтлироқ бўлишади

Бу ҳақда 80 йил давомида бир хил америкалик оилалардан бўлган икки авлод одамлари ҳаётини ўрганган Гарвард олимлари айтиб ўтишди. Улар тадқиқот давомида суҳбатлар ўтказдилар, пробиркаларда қон намуналарини йиғдилар ва ҳатто жисмоний ва руҳий саломатлиги тўғрисида ҳақиқий маълумотларни олиш учун субъектларнинг мияларида кичик тажрибалар ўтказдилар.

Тадқиқотчилар 5 та асосий хулосага келишди:

Бизнинг тақдиримизни болалигимиз, табиий жойлашувимиз, биз ўсиб-улғайган ҳудудимиз белгиламайди.

Одамлар 60 ёшдан кейин бахтлироқ бўлишади, чунки улар ўзлари ёқтирмайдиган ишларни қилишни тўхтатадилар. Бунга параллель равишда, мия салбийдан кўра ижобий нарсаларга кўпроқ аҳамият беришни бошлайди ва ҳиссий саломатлик нисбатан ошади.

Ёлғизлик ҳар доим оғриқ келтиради, ҳиссий мувозанатни тиклаш учун доимо атрофда шикоят қиладиган ёки қувончга шерик бўлган одам бўлиши керак.

Меҳр-муҳаббат билан ўралган ҳаёт танамиз ва онгимизни ҳимоя қилади. Шу билан бирга, аёллар муносабатларни сақлаб қолиш муҳимлигини эркакларга қараганда анча яхши тушунадилар.

Пул ҳаёт эҳтиёжларини қондириш учун муҳим, лекин бахтни оширмайди.

@Geosiyosatuz