Get Mystery Box with random crypto!

Forbes Дуровни россиялик энг «қашшоқ» миллиардер деб топди На | Геосиёсат | News

Forbes Дуровни россиялик энг «қашшоқ» миллиардер деб топди

Нашр рейтингига кўра, Павел Дуровнинг бойлиги ўтган йил давомида 3,6 миллиард долларга камайди ва ҳозирда «атиги» 11,5 миллиард долларни ташкил этади. Бунинг сабаби Теlegramm'нинг рақобатчи компаниялари котировкалари тушиб кетгани, бу ҳам ушбу мессенжернинг нархига таъсир қилган. Натижада Дуров энг бой россияликлар рўйхатида учинчи ўриндан ўнинчига тушиб кетди.

Иккинчиси хусусий инвестор Леонид Богуславский. Унинг бойлиги йил давомида 1,1 миллиард долларга камайди, деб ҳисобламоқда Forbes. У Европа Иттифоқи, Америка ва Осиёдаги 125 IТ-компаниянинг акцияларига эгалик қилади ва уларнинг аксарияти нархи тушиб кетган.

Учинчи ўрин - Дмитрий ва Игор Бухманов. Уларнинг бойлиги ҳозирда 7 миллиард долларга баҳоланмоқда, ҳар бири 1,1 миллиард доллар йўқотган.  Ака-укаларнинг асосий бойлиги «Playrix» ўйин ишлаб чиқарувчисидан келади.

@Geosiyosatuz