Get Mystery Box with random crypto!

​​Қатар Афғонистоннинг собиқ президентига мамлакатни Толибонга | Геосиёсат | News

​​Қатар Афғонистоннинг собиқ президентига мамлакатни Толибонга топшириш учун пул тўлаган - Филиппо Росси тергови

Италиянинг La Repubblica нашри Қатар Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғанига 2021 йил августида Толибон ҳокимиятни эгаллаб олишга қаршилик қилмаслиги учун 110 миллион доллар ажратгани ҳақида мақола чоп этди.

Мақолада 2021 йил 7 июль куни собиқ президентнинг махсус вакили Ажмал Аҳмадий ва Афғонистон Марказий банкининг собиқ раҳбари Қатар вакили доктор Мутлақ Ал-Қаҳтанийдан ушбу пулни олгани ҳақидаги ҳужжат эълон қилинган. Қолаверса, Қатар Ташқи ишлар вазирлиги архивида бундай учрашув ўтказилганига оид далиллар мавжуд.

Ушбу терговни италиялик журналист Филиппо Росси олиб борди. Унинг сўзларига кўра, афғон хавфсизлик кучларига қаршилик кўрсатмаслик ва орқага чекиниш буюрилган. У, шунингдек, ички ишлар ва мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал Мурод Али Муроднинг «мамлакат армияси яхши тайёргарликдан ўтган ва ҳарбий жиҳатдан таъминланган эди, бироқ катта глобал фитна туфайли ҳукумат таслим бўлди ва Толибон ғалаба қозонди» деган сўзларини келтиради.

Толибоннинг Афғонистоннинг муҳим шаҳарларини ўта «тезкорлик билан эгаллаб олиши» масаласи турли экспертлар томонидан аллақачон кўтарилган. Дарҳақиқат, буни қандай тушунтириш мумкин?  Асосий версиялар: «Толибоннинг шафқатсиз қатағонларидан қўрқиш» фарази, афғон армиясининг сони (қобилияти, маънавияти) тўғрисидаги оширилган расмий маълумотлар ва юқорида айтиб ўтилган мамлакатни Толибонга «таслим қилиш» тўғрисидаги буйруқ эди.

Нега Қатар Ашраф Ғанига пул берган эди?

Пуллар Афғонистон масаласида Қатар билан чамбарчас боғлиқ бўлган АҚШга тегишли бўлиши мумкинлигини тахмин қилиш мумкин. Уларнинг мақсади ҳокимиятни ўтказишнинг қонсиз табиати бўлиши мумкин. Ҳақиқий вазиятни англаган америкаликлар Толибон барибир ғалаба қозонишини тушунишган.

@Geosiyosatuz