Марказий Осиё давлатлари чегараларни белгилаш бўйича музокараларни фаоллаштирмоқда Ўзбекистон-Тожикистон қўшма комиссияси бир кун аввал демаркация хариталарини яратишнинг технологик жараёнини муҳокама қилди. Ўзбекистон ва Туркманистон 3 йил аввал тўхтатилган демаркация бўйича музокараларни ўтган ҳафтада тиклади. Ўтган йил охирида Тошкент ва Остона чегара бўйича келишув имзолашга тайёр эканликларини маълум қилган эди. Шунингдек, тожик топографларининг қирғизистонлик ҳамкасблари билан учрашуви бўлиб ўтди. @Geosiyosatuz 7.9K views13:31