Get Mystery Box with random crypto!

Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2022- 2023 ўқув йилига мўлж | Geoscience kanali

Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2022- 2023 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланди.
Унга кўра, география фани умумтаълим мактабларнинг 6- синфида бутунлай олиб ташланди. Шунингдек, 8- ва 9- синфларда 0,5 соатдан қисқартирилди. Эндиликда умумий 8 соат (иқтисод билан биргаликда синфлар кесимида) дарс соати қолмоқда. Янгидан янги вазирликлар тузилаётган қуёшли диёримизда тобора география фани "мангуликка" шўнғиб бормоқда. Бу кетишда география фани йўқолиб кетиши мумкин. Дўстлар барчамиз биргаликда халқ таълими вазирлиги http://uzedu.uz ва президент порталига мурожаат қилайлик. Зора бизнинг оху- вохларимиз кунора вазирликлар очаётган валломатларга етиб борса. Агар етиб бормаса келгуси йилларда чет элларда ишлаётган мехнат мухожирлари сонида албатта эркак география ўқитувчилари бўлади. Куч бирликда, келинг бутун республикамиз географлари фанимиз ривожи учун курашайлик.

Ушбу эълонни география гурухларига тарқатишингизни сўраб қоламиз.

Каналга обуна бўлинг
@Geograflar_faoliyati