Get Mystery Box with random crypto!

Бир-икки кун Россиянинг Белгород шаҳри полигонида «марказий ос | Geopolitical_1

Бир-икки кун Россиянинг Белгород шаҳри полигонида «марказий осиёликлар» кўплаб ҳарбийлар ва солдатларни отиб ташлагани ҳақида ҳамма эшитди. Демак, ёш тожик биродарларимиз, ўз иродаларига қарши, мажрубрий сафарбар қилинган. Улар ҳатто Россия фуқароси ҳам бўлмаган, Москвада ишлаб юрган болалар бўлишган.
*
Метрода ушлаб, уларни сафарбарликка мажбуран олиб кетишган. Ўқув машқлари давомида бу ва бошқа мусулмон ёшлари «бу бизни уруш эмас, бунга Аллоҳ изн бермайди» деган гапига, рус ҳарбий бошлиғи «унда Аллоҳ қўрқоқ экан» деб, барча мусулмон ёшларининг нафсониятига теккан. Натижада тожик ёшлари, бу гаплардан нафратланиб ўша ҳарбий бошлиқ ва бошқаларни отиб ташлашган. Ўзлари ҳам ҳалок бўлишган.
*
Имомали Раҳмон «бизни таҳқирламанг!» деб Путинга мурожаат қилганига, ҳали бир ҳафта бўлмади. Мана, ўша империалистик зеҳният яна бўй кўрсатди: агар истаса, ҳеч қандай қонун ва қоидага тўғри келмасада, Россия, бегона ватандошларни ноқонуний урушга ноқонуний шаклда юбораверади. Бугунги Россия учун буни мутлақ фарқи йўқ.
*
Экспертларнинг фикрига кўра, ҳали Россияда яна иккита сафарбарлик тўлқинлари кутилаяпти экан. Демак, ҳали яна кўплаб марказий осиёликлар, жумладан, ўзбеклар, тожиклар, қирғизлар мажбуран еки алданиб, бу урушга «гўшт» сифатида ташланар экан. Россиядаги ватандошларимиз эҳтиёт бўлишлари керак.

Камолиддин Раббимов

Каналга уланиш
@sotsiolog_geopolitic_1