Get Mystery Box with random crypto!

Покистондаги вазият ниҳоятда кескин Намойишчилар казармалар, | GeoMakon - Geosiyosat l rasmiy kanal l

Покистондаги вазият ниҳоятда кескин

Намойишчилар казармалар, полиция бўлимлари ва армия марказларига ҳужум қилиб, уларни талон-тарож қилиб, ўзлари билан жиҳоз ва қуролларни олиб чиқиб кетишди.

Покистон армияси сиёсий ҳудудлар ва консулликлар томон ҳаракатланмоқда.

Радио ва телевидения каби кўп сонли офис бинолари намойишчилар томонидан эгаллаб олинган.

Армия эртадан бошлаб намойишчиларга қарши «темир мушт» сиёсатини амалга оширишини эълон қилди.

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон ҳибсга олинганидан кейин Покистонда норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бошланди.

@Geomakonuz биз билан бирга канални кузатишда давом этинг