Get Mystery Box with random crypto!

Келаси ҳафта Ўзбекистонда аномал совуқ об-ҳаво кузатилади 9 я | Geo

Келаси ҳафта Ўзбекистонда аномал совуқ об-ҳаво кузатилади

9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.

9-11 январда Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари -12-17 даража совуқгача, кундуз кунлари -5-8 даража совуқгача;

шимолда кечалари -17-22 даража совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда -25-27 даража совуқгача, кундуз кунлари 7-10 даража совуқгача;

жанубда ва Фарғона водийсида кечалари -5-10 даража совуқгача, кундуз кунлари -2-5 даража совуқгача пасаяди.


GEO ATTESTATSIYA
https://t.me/geoattesatsiyagroup