Get Mystery Box with random crypto!

Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарори билан | GENERALISSIMUS

Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 81-бандига кўра, табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш газ таъминоти ташкилоти вакиллари ва Бюро вакиллари томонидан Истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.

Бундай ҳолатда ҳисобга олиш прибори ўрнига текширилган бошқа ҳисобга олиш прибори газ таъминоти ташкилоти ҳисобидан дарҳол ўрнатилади.

Бироқ, МЕТАНЧИларнинг табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори ечиб олингандан сўнг, текширилган бошқа ҳисобга олиш прибори газ таъминоти ташкилоти ҳисобидан ўрнатилмасдан тадбиркорларга иқтисодий зарар етказилмоқда.

Шундай ҳолатга кўп дуч келаётган тадбиркорларга кунлик фойдангизни ҳисоблаб, улаб берилмаган барча кунлар давомида олинмай қолган фойдани ундириш тўғрисида иқтисодий судга мурожаат қилишларини тавсия қиламан.

https://t.me/generalissimus_uzb