Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг икки нафар ва Зангиота | GENERALISSIMUS

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг икки нафар ва Зангиота туманлараро иқтисодий судининг бир нафар собиқ судьялари жиноят иши доирасида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Kun.uz аввалроқ Тошкентда иқтисодий судларнинг икки нафар судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эди.

Судьялар ноқонуний эгалланган ер участкалари бўйича ишларни манфаатдорлар фойдасига ҳал қилиб берганликда гумонланаётган эди.

Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси олиб бораётган дастлабки тергов даврида Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва бошқа моддалари билан айбланаётган 3 нафар собиқ судьялар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Қамоққа олинганлар орасида Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси ҳам бор.

Улар мансаб ваколатидан фойдаланиб давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликда гумонланяпти.

https://t.me/generalissimus_uzb