Get Mystery Box with random crypto!

4 минг доллар эвазига Миллий гвардияга ишга киритиб қўймоқчи б | Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари

4 минг доллар эвазига Миллий гвардияга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарё вилояти Муборак туманида фуқаро Д.М. юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.Х. ни Миллий гвардия тизимига ишга жойлаштирмоқчи бўлиб, ундан 4 000 АҚШ доллари сўрагани аниқланди, дея «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фуқаро сўралган маблағдан 1 400 АҚШ долларини олиб, қолган 8,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Д.М. га нисбатан ЖК 168-моддаси 2-қисми (кўп миқдорда фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb