Get Mystery Box with random crypto!

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда Қишнинг охирги | Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Қишнинг охирги ойи боши учун ҳарорат меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқори бўлган жуда илиқ ва кам булутли баҳорий об-ҳаво бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Душанба куни республиканинг кўпчилик вилоятларида меъёрга яқин бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат куннинг биринчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати охирги кунга нисбатан пасаяди ва 8-13 даража илиқни ташкил этади.

Сешанба куни Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.

Иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, жума куни 14-17 даража илиққача кўтарилади.

Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи сақланиб туради.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb