Get Mystery Box with random crypto!

Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал, дейиларди. Бу кў | Ғайратхўжа Сайид Али

Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал, дейиларди. Бу кўпроқ бирор маълумотга ишониш-ишонмаслик масаласида қўл келган. Лекин илм-фан ривожлангани сари айрим «мақоллар» иш бермаяпти, сунъий интеллект ёрдамида асли йўқ нарсани ҳам кўрсатиб бериш мумкин экан. Ахборот технологиялари соҳаси мутахассисининг айтишича бир фильмда актёрга овоз ясаб берилган, тамом, виртуал ҳаётга ўтишга яна бир қадам ташланди. Ўз вақтида озиқ-овқат маҳсулотларини табиийси ва сунъийсига ажратардик. Энди бу фарқлашни ҳаётга нисбатан ишлатиш ҳам бошланади, чоғи
@gayratkhodja_journal