Get Mystery Box with random crypto!

-Ҳа, тўғри топдингиз, устозимни соғиниб кўришга боргандим… | 🦋💙 𑜞᭄........𑜞᭄🦋💙

-Ҳа, тўғри топдингиз, устозимни соғиниб кўришга боргандим…

Умр танланмайди, ота-она танланмайди. Фарзанд танланмайди. Лекин сиз ўзингиз учун илм йўлида устоз танласангиз бўлади.

Амалий Психолог бўлишимдан аввал, ўзимни устимда ишлаганман. Олий маълумотим бўлса ҳам, ишлашга шошилмаганман, чунки инсон ҳаёти ҳазил иш эмас. Бунга йиллар керак бўлди. Бунда эса менга устоз керак эди…
Айнан биринчи устоз қилиб Наргиз Саттаровани танлаганман. Бундан жудаям мамнунман.

Бирга фаолият юритганман. Лойихалар устида ишлаганмиз. Ҳам катта илм мактабидан ўтганмиз.

Устозларни улуғлаш, илм ўргатган инсонни доим қадрлаш керак деб ҳисоблайман. Зеро, устознинг дуосини олса, узоқ манзилларга чиройли илм билан бориш мумкин деб ўйлайман…

Психолог Гавхар Абдурахманова

t.me/Gavhar_Abduraxmanovablog