Get Mystery Box with random crypto!

Ғариблар | الغرباء

Telegram kanalining logotibi gariblaruz — Ғариблар | الغرباء Ғ
Telegram kanalining logotibi gariblaruz — Ғариблар | الغرباء
Kanal manzili: @gariblaruz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 404
Kanalning ta’rifi

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг. (3:102)
#баъзан шахсий фикрлар ҳам берилади.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-03-05 15:58:55 #Дурдона_0654

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Номаҳрам эркак-аёллар аралаш бўлишига йўл қўйиш ҳамма ёмонлик-балоларнинг илдизи ва жамият бузилиб, оммавий уқубатлар келишининг энг катта сабабидир.
Номаҳрам эркак-аёллар аралаш-қуралаш бўлиши зино, фаҳш ишлар кўпайишига, фаҳш ишлар кўпайиши эса оммавий ўлим ва кети узилмайдиган тоъун-вабо келишига сабаб бўлади.
Тафсир китобларида айтилишича, Мусо алайҳиссаломнинг аскарларига бузуқ аёллар аралашиб, қўшин орасида фаҳш ишлар содир бўлади. Аллоҳ таоло уларга тоъун-ўлат вабосини юбориб, бир кунда етмиш минг одам ўлади.
Аёллар эркаклар олдида очиқ-сочиқ ва ясан-тусан қилган, ҳусни-жамолини кўз-кўз қилган ҳолда юришига йўл қўйиш зино тарқалишига сабаб бўлса, зино оммавий қирғин келишига сабаб бўлади.
Бундай ишлар динга зарар беришидан олдин дунёга ҳамда жамиятга қандай ёмонликлар олиб келишини ҳокимлар билганларида эди, ундан ман этишга қаттиқ бел боғлаган бўлар эдилар».

«Ат-туруқ ал-ҳукмийя фис-сиёсат аш-шаръийя», 408-409 бетлар.
2.3K views12:58
Ochish/sharhlash
2021-02-22 16:29:05 #0471

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمام ابن تيمية رحمه الله:
"إن الصلاة قوت القلوب، كما أن الغذاء قوت الجسد. فإذا كان الجسد لا يتغذى باليسير من الأكل، فالقلب لا يقتات بالنقر في الصلاة؛ بل لا بد من صلاة تامة تُقِيت القلوب".

[ مجموع الفتاوى ٢٢/ ٥٣٨]

«Таом бадан озуқаси бўлса, намоз қалб озуқасидир. Баданнинг тикланиши учун озгина таом кифоя қилмаганидек, шошилиб, бепарволик билан ўқилган намоздан қалб ҳам озуқа ололмайди. Қалбни тўйдириш учун намоз тўкис бўлмоғи лозим».

«Мажмуъул фатаво», 22/537.
2.4K views13:29
Ochish/sharhlash
2021-02-10 05:35:41 Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Баъзилар шайхига: «Гуноҳ қилдим», дейди.
Унга: «Тавба қил», дейилади.
У: «Яна гуноҳ қилдим», дейди.
Унга: «(Яна) тавба қил», дейилади.
У сўнг: «Яна гуноҳ қилдим», дейди.
Унга: «(Яна) тавба қил», дейилади.
У: «Қачонгача?» – дейди.

«Шайтон маҳзун бўлгунича», деган жавобни олади.
2.5K views02:35
Ochish/sharhlash
2021-02-08 11:56:55 #0645

Имом Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

قال العلامة ابن القيم - رحمه اللّه:
«تسمية المولود حقٌّ للأب لا للأمِّ
وهذا مما لا نزاع فيه».

تحفة المودود (١٩٧).

«Янги туғилган чақалоққа исм қўйиш онанинг эмас, отанинг ҳaққидир ва бу тортишувсиз (ёки хилофсиз)».

«Туҳфатул мавдуд», 197.
2.4K views08:56
Ochish/sharhlash
2021-02-08 10:22:20
Telegramda birinchi #giveaway! Umumiy sovrin 1 million so'm!

@top_tavsiyalar kanali telegramda o'zining birinchi giveawayini tashkil qilmoqda. Shartlar juda oddiy:

1. @top_tavsiyalar kanaliga a'zo bo'ling;
2. Giveaway haqidagi postimiz kommentariyasida + belgisini qo'ying.


G'olib har kuni soat 22:00 da random.org orqali tasodifiy raqam ko'rinishida aniqlanadi.

PS: + belgisidan boshqa har qanday belgi yoki so'z o'chiriladi. Iltimos, e'tiborli bo'ling!

@top_tavsiyalar
2.2K views07:22
Ochish/sharhlash
2021-02-05 13:25:36 #0644

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Агар, Аллоҳ таоло бандага яхшиликни хоҳласа, унинг қалбидан ўзининг яхшиликларини кўриш, тилидан эса улар ҳақида гапириш хусусиятини олиб, фақат гуноҳларинигина кўриш билан банд қилиб қўяди».

«Ториқул ҳижротайн», 172.
2.0K views10:25
Ochish/sharhlash
2021-02-02 13:36:31 #0462

Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Уни тасвирлаб бериш мумкин бўлмаган лаззат - Аллоҳ таолони танишлик лаззатидир. Уни тавҳидини билиш ва унга иймон келтириш ҳамда иймоний ва Қуръоний ҳақиқатларни кашф қилишнинг сурури бошқача».

«Мажмуъул фатаво», 28/31.
2.0K viewsedited  10:36
Ochish/sharhlash
2021-01-31 10:39:12 #Хушхабар

Қуръон мухлислари учун хушхабар!

Дунёга машхур қориларнинг қироатларини, Қуръоннинг исталган оятларини бир зумда топиб берадиган бот ишга тушди. Киринг ва роҳатланинг

@oyat_bot
@oyat_bot
@oyat_bot
1.9K views07:39
Ochish/sharhlash
2021-01-22 14:16:06 Фаровонлик неъматми ё ниқмат*?

Одамлар учун яшаш қулайликлари қанча кўпайса, улар дунё халқлари билан қанча кўп алоқа қилсалар, уларга ёмонлик эшиклари шунча кўп очилади. Дабдаба ва фаровон ҳаёт инсонни бузади. Чунки инсон дабдабага ва жасадини яйратишга эътибор қаратса, қалбини парвариш қилишни эсдан чиқаради. Унинг энг катта мақсади эртага қуртларга ем бўладиган, сасиб кетадиган жасадни парваришлаш бўлиб қолади. Мана шу айни балодир. Бугунги кунда одамларга зарар берган нарса мана шудир. Кимга қулоқ солманг, албатта ундан: Қасримиз (уйимиз) қандай бўлсайкин? Мошинамиз қанақа марка бўлсайкин? Қанақа мебел олсак экан? Нима овқат есак экан? – деяётганини эшитасиз!

Бу бало оддий одамлар қолиб, шаръий илм ўрганаётганларга ҳам етган. Улардан айримлари дунё топишга восита бўладиган бирор мансаб ё мартабага эришиш учун ўқийди. Гўёки инсон улуғ вазифа учун яралмагандек! Аслида дунё ва унинг ноз-неъматлари восита, холос. Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодан сизу бизларни дунёдан воситадек фойдаланишимизга муваффақ қилишини сўрайман.

Шайхул Ислом Ибн Таймия – раҳимаҳуллоҳ – қуйидаги маънода сўз айтганлар: “Одам мол-дунёни худди эшакни миниш учун, хожатхонани хожат ўташ учун ишлатгани каби ишлатиши керак”. Мана шундай қилганлар мол-дунёнинг ҳақиқатини ва унинг ҳақиқий қадрини билган одамлардир.

Сиз мол-дунёни, пул топишни асосий мақсадингиз қилиб олманг. Мол-дунёни эшакни мингандек миниг, агар сиз мол-дунёни минмасангиз у сизни минади ва фикр-зикрингиз дунё топиш бўлиб қолади.

Шунинг учун ҳам айтамиз: Одамларга дунё эшиклари қанча кўп очилса ва улар унга қарай бошласалар, улар қанча дунё топсалар охиратдан шунчасини бой берадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасам, мен сизларга камбағаллик етишидан қўрқмайман. Аксинча, худди сизлардан олдингиларга мўл-кўл дунё ато этилганидек сизларга ҳам мўл-кўл бойлик берилишидан, улар бу борада кимўзар ўйнаганларидек сизлар ҳам кимўзар ўйнашингиздан, охир-оқибат, дунё уларни ҳалок қилганидек сизларни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман”, деганлар (Бухорий (3158) ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари нақадар тўғри! Айни мана шу нарса бугун одамларни ҳалак қилди. Бугун улар дунёвий ишлардан кимўзар ўйнаш билан ҳалаклар. Гўёки дунё улар учун эмас, улар дунё учун яратилгандек. Улар ўзлари у учун яратилган нарсани қўйиб, ўзлари учун яратилган нарса билан овора бўлиб қолдилар. Бу йўлдан озишнинг бир кўринишидир, Аллоҳ сақласин!
________
*Ниқмат – бало, азоб.

Муҳаммад Солиҳ ал-Усаймин

«Риёзус солиҳийн» шарҳидан

Абдулҳафиз домла (раҳимаҳуллоҳ) таржимаси
2.2K views11:16
Ochish/sharhlash
2021-01-21 16:08:59 Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Энг фойдали дуо ҳақида ўйладим. Қарасам, у Аллоҳдан Ўз розилигига етишга ёрдам беришини сўраш экан. Кейин мен уни Фотиҳа сурасидаги «إِيّاكَ نَعبُدُ وَإِيّاكَ نَستَعينُ» «Биз ибодатни фақат Сенга хослаймиз ва барча ишларимизда фақат Сендан ёрдам сўраймиз» оятида эканини кўрдим».

«Мадорижус соликийн», 1/73.

Абдулҳафиз Домла (раҳимаҳуллоҳ) таржимаси.
1.7K views13:08
Ochish/sharhlash