Get Mystery Box with random crypto!

Гапниям оласизда!

Telegram kanalining logotibi gapniyam_olasizda — Гапниям оласизда! Г
Telegram kanalining logotibi gapniyam_olasizda — Гапниям оласизда!
Kanal manzili: @gapniyam_olasizda
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 959
Kanalning ta’rifi

Эгалари фахрланаётган қанчадан-қанча «Башанг пойабзал»лар ичида «Йиртиқ пайпоқ»лар бор... Борини борича кўрсатамиз.
© Суқрот

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-19 04:01:10 Аёллар ҳаммомига ўт тушибди. Ўт ўчирувчилар келишса, ҳаммомни олдида бир киши қотиб-қотиб кулар, ўт ўчирувчиларга қараб ҳадеб,
— Кеч қолдинглар, кеч қолдинглар, - дермиш.
— Нега кеч қоларканмиз? Ҳаммом ҳали ёниб тугамадику, - дейишса
Ҳалиги киши:
— Ҳаммом ёниб тугамади-ю, яланғоч хотинлар тум-тарақай бўлиб қочиб бўлишди, - дермиш.

@gapniyam_olasizda
531 views01:01
Ochish/sharhlash
2022-07-18 19:56:12 Бир чим табассум.

Массачусетс штати
(АҚШ) да олиб борилган суд
жараёнларида берилган саволларни эшитсангиз, улар ростдан ҳам айтилганига шубҳа билан қарай
бошлайсиз. Адвокатлар томонидан гувоҳлар, жабрланувчи ва
айбланувчиларга берилган бу
саволлар штат адвокатларининг Массачусеттс Бар Ассосиатион Лаверс Жоурналидан олинди:

1.Доктор, агар инсон тушида вафот
этса, бу ҳақда у эрталабгача
билмайди, тўғрими?

2. Сизнинг йигирма ёшли ўғлингиз
неча ёшда?

3. Сиз ўзингизмидингиз ёки
ёлғизмидингиз?

4. Урушда ким ўлган эди, сизми ёки
акангиз?

5. У сизни ўлдирдими?

6. Машиналар тўқнашган пайтда
бир-биридан қанчалик узоқда эди?


7. Сиз кетгунингизга қадар ўша
ерда бўлганингиз ростми?

8. Айтинг-чи, гувоҳ, сиз неча марта
ўзингизни ўлдиргансиз?

9. САВОЛ: У учта болам бор, деб
айтдими?
ЖАВОБ: Ҳа.
САВОЛ: Улардан нечтаси ўғил?
ЖАВОБ: Биронтаси ҳам ўғил эмас.
САВОЛ: Қизлар нечта?
ЖАВОБ: ...

10. САВОЛ: Сиз зинапоя ертўлага
тушиб кетган эди демоқдасиз-а?
ЖАВОБ: Ҳа.
САВОЛ: Ундан юқорига кўтарилиш
мумкинмиди?
ЖАВОБ: ...


11. САВОЛ: Жаноб, сиз айтяпсизки,
ўша пайтда асал ойига
кетгандингиз, тўғрими?
ЖАВОБ: Ҳа, айнан шундай.
САВОЛ: Сизнинг янги ёш хотинингиз
ҳам бирга кетдими? ЖАВОБ: ...

12. САВОЛ: Никоҳингиз нега
тўхтатилди?
ЖАВОБ: Хотиним вафот этганидан
сўнг.
САВОЛ: Қайси хотинингиз?
ЖАВОБ: ...

13. Сизни бинонинг ичида суратга
туширишган пайтда сиз ўша ерда
эдингизми?

14. САВОЛ: Сиз ўша одамни
тасвирлаб бера оласизми?
ЖАВОБ: Ҳа. У киши ўрта бўйли,
соқолли эди.
САВОЛ: Аёлмиди ёки эркак?
ЖАВОБ: ...

15. САВОЛ: Сиздан нима сўралса
ҳам, оғзаки жавоб беринг,
яхшими? Хўш, қайси мактабда
ўқигансиз?
ЖАВОБ: Оғзаки.

16. САВОЛ: Доктор, сиз жасадни
ёрган пайтингизда унинг юрак
уришини текширдингизми?
ЖАВОБ: Йўқ.
САВОЛ: Қон босимини
ўлчадингизми?
ЖАВОБ: Йўқ.
САВОЛ: Нафас олишини
текширдингизми?
ЖАВОБ: Йўқ.
САВОЛ: Демак, бемор жасад
ёрилган пайтда тирик бўлиши мумкин эканда?
ЖАВОБ: Йўқ.
САВОЛ: Нега бу қадар ишонч билан
айтаяпсиз?
ЖАВОБ: Чунки унинг мияси стол
ёнидаги банканинг ичида эди. САВОЛ: Шунга қарамай, бемор
тирик бўлиши мумкинмиди?
ЖАВОБ: Агар у адвокат бўлса!

@gapniyam_olasizda
603 views16:56
Ochish/sharhlash
2022-07-18 14:26:08 Романтиклар ўқимасин

     Йигит ва қиз боғдаги ўриндиқлардан бирида ўтиришарди. Кун иссиқ.  Қиз елпинганича деди:
     —Жоним, кола олиб келиб беринг.
     Йигит дарров ўрнидан турди ва сўради:
     —Пепси ичасизми колами?
     —Кола.
     —Бутылочныйми, баклажкаликми?
     —Баклажкалиик.
     —Каттасиданми, кичкинасиданми?
     Қизнинг асаби таранглашиб, ранги бўзара бошлади.
     —Кичкинасидаан.
     —Оддийсими, Зеросими?
     Қиз бақириб юборди:
     —Бўлди, кола ичмайман, оддий сув олиб келинг.
     —Хўп, газлими газсизми?
     —Газсиииииз!
     —Илиқроғиям бўлаверадими, муздек бўлсинми?
     —Йўқоолл!!!
     —Юриб кетайми, югурибми?
     —Уриб юбораман ҳозир!
     —Қўлингиз биланми, сумкангиз биланми?
     —Ҳайвон!
     —Итми, мушукми?
     Қизнинг ранги энди оқара бошлади.
     —Ўлдираман ҳозир!!!
     —Пичоқ биланми, болта биланми?
     —Пичоқ билан!
     —Бўғизлабми, чавақлабми?
     Қиз хушидан кета бошлади.
     —Докторга олиб борайми, доктор шу ерга келсинми?
     Қиз бутунлай хушидан кетиб, ўриндиққа суяниб қолди. Йигит қизнинг бошини ушлаб кўтариб, сўради:
     —Баландроқ кўтарайми, пастроқми?
     Жавоб бўлмагач, йигит буни қизнинг нозланиши деб ўйлади-да, кола олиб келгани юриб кетди.

@gapniyam_olasizda
612 viewsedited  11:26
Ochish/sharhlash
2022-07-18 10:37:51 Эр-хотин қўл билан кўздай бўлиши керак: қўл оғриганида кўз йиғлайди, кўз йиғлаганида қўл унинг ёшини артади.

@gapniyam_olasizda
595 views07:37
Ochish/sharhlash
2022-07-18 06:08:01 Бир киши уйланди. У аёлини жуда яхши кўрар, ардоқлар эди. Кутилмаганда аёлда ғалати касаллик бошланибди. Бутун баданига ҳуснбузар ва яралар тошиб, аввалги чиройидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари авж олибди. Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. У қайтаётганида  фалокат юз бериб, кўзи жароҳатланибди, кўрмай қолибди.
Шу алфозда эр-хотин 40йил бирга ҳаёт кечиришибди. Вақти-соати етиб, аёл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, вафодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ хафа бўлибди. 
Аёлни дафн этишгач, барча 
тарқалибди. Эр ҳам ўз уйига  кетмоқчи бўлибди. Шунда 
ёнидаги дўсти: 
– Қаёққа кетяпсан? – деб сўрабди. 
– Уйимга, – жавоб берибди эр. 
– Қандай қилиб кетасан, ахир биров етакламаса, йўлингни тополмайсан-ку! 
– Менинг кўзларим очиқ, – 
дебди эр. – Фақат шунча йил  ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. Аёлимнинг касали оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. У жуда яхши аёл эди, касаллигидан хабардорлигимни билса, бутун умр қимтиниб, ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим келмади. “Эрим хунуклигимни билмайди-ку,” дея хотиржам яшаши учун шундай йўл тутгандим. У қирқ йил касаллигини умуман ўйламай, ўксимай яшаганидан хурсандман.

@gapniyam_olasizda
1.3K views03:08
Ochish/sharhlash
2022-07-18 04:01:35 Бир киши дўстига гапиряпти:
— Дўстим, ёрдаминг керак. Чиқаётганимда аниқ санагандим - бешта эшагим бор эди. Бирини миниб йўлга тушдим . Йўлда санасам , эшакларим тўртта бўлиб қолибди. Биттасини роса қидирдим, лекин тополмадим. Етиб келиб , эшакдан тушиб, санасам яна бешта бўлиб қолибди. Эшагимни миниб санасам яна тўртта. Ўзинг айт, шу ерда нечта эшак кўряпсан?
— Олтита!

@gapniyam_olasizda
1.1K views01:01
Ochish/sharhlash
2022-07-17 18:45:24
Врач бемордан:
— Сизга нечи пуллик наркоздан қилай?
— Энг арзонидан!
— Алла, алла, алла-ё...

@gapniyam_olasizda
755 views15:45
Ochish/sharhlash
2022-07-17 16:53:59 Бир эркак, бир куни ўз хотинини синамоқчи бўлибди. Аммо у бундай натижани кутмаганди ҳам.

Бир куни эркак, хотинини синаш мақсадида хайрлашув хатини ёзади. Хатни стол устига қўядида, ўзи эса кровать тагига яширинади. Ва хотинини ўша ерда кутади.

У, қилаётган иши болаларга хос бўлишига қарамай, унинг хотини нима қилишини билиши керак эди. Эркак, хотини йиғлаши ва дугоналарига хўрсиниб телефон қилишини кутади. Ва ниҳоят хотини ишдан келади ва хатни ўқийди.

Бир неча вақт ўтгандан кейин, хотини уйга келиб, хатни ўқий бошлайди, ручкани оладида эри ёзган хат пастига нималардир ёзади. Кейин эса қанақадир қўшиқни ҳиргоя қилиб, рақсга тушдади. Эри кутган ғамгнлик ва йиғидан асар ҳам йўқ эди. У, кўпроқ бахтли инсонга ўхшарди.

Эри бу ҳодисадан ҳайратга тушади. Аммо вақт ўтиши сайин воқеа бундан ҳам ёмонроқ тус ола бошлайди.

Аёл, телефонни қўлига оладида, рақамларни тера бошлайди. Эри эса у ким билан гапираётганини диққат билан эшитар эди:

"Салом азизим, мен тайёрман ва сеникига йўл олаяпман. Анави ахмоқ эрим эса ва ниҳоят мени ташлаб кетибди. Мен бунга эриша олдим. Ўзим, қандай қилиб унга турмушга чиққанимга ҳайронман. Афсуски, биз сен билан олдинроқ учрашмаганмиз. Майли, азизим, кўришгунча!”

У, телефонни қўядида эшикдан чиқиб кетади.

Бироз ўтиб, эри уйнинг эшиги очилиб, ёпилганини эшитади. "Хотиним кетди”, деб хафа бўлади. Кўз-ёшларга тўла кўзлари билан кроватьнинг тагидан чиқади ва хатга нима ёзиб кетганини ўқишга қизиқади.

Кўз-ёшларини артиб, хатни ўқий бошлайди. "Кровать остидан оёқларингиз кўриниб турибди. Мен дўконга нонга чиқиб кетяпман.”

Синаш эмас шунчаки ишониш керак.

@gapniyam_olasizda
673 views13:53
Ochish/sharhlash
2022-07-17 11:38:01 ​​Жиннихонада.

- Анави бемор нега хадеб Бенжамин Франклин деб бақираверади, тарихни яхши биладими дейман?
— Йўқ унга 5 яшар ўғли Бенжамин Франклиннинг 200 та суратини совға қилган.
— Йўғе, ўғли бунча суръатни қаердан олган экан?
— 100 купюралик долларлардан қирқиб олган.

@gapniyam_olasizda
809 viewsedited  08:38
Ochish/sharhlash
2022-07-17 08:00:02
Устингдан шикоят қилиб ёзишибди. Сени кўпхотинликда айблашяпти.
- Туҳмат бу! Ким ёзибди?!
- Хотининг!
- Қайси бири?

@gapniyam_olasizda
754 views05:00
Ochish/sharhlash