Get Mystery Box with random crypto!

ЖАМИЛАДЕК ХОТИНИНГИЗ БЎЛСА НИМА ҚИЛАРДИЗ? Ривоят килишларича, | Гапниям оласизда!

ЖАМИЛАДЕК ХОТИНИНГИЗ БЎЛСА НИМА ҚИЛАРДИЗ?

Ривоят килишларича, қадим замонда Абу Хорис исмли дехқон ўтган экан. Унинг Жамила исмли хотини бўлиб, у ўта урушқоқ, дангаса, жанжалкаш экан. Абу Хорис бу азоблардан бир йўла қутилиш учун хотинини алдаб, кимсасиз чўлга олиб чиқиб, бир қудуққа ташлаб, уйига қайтибди. Орадан уч кун ўтибди. Абу Хориснинг рахми келиб, Жамила ташланган қудуққа арқон туширибди. Бир пайт қудуқдан арконга бир аждар тирмашиб чиқаётган эмиш. Абу Хорис арқонни кесиб юбормоқчи бўлибди. Шунда аждар тилга кириб:
-Эй инсон, мени қутқар, бу яхшилигингни эсдан чиқармайман,- дебди. Дехқонни раҳми келиб аждарни тортиб олибди. Шунда аждар:
-Эй инсон, мен 40 йилдан бери шу қудуқда яшар эдим. Уч кун булди бир хотин қудуққа ташриф буюрди. Ўлимга рози қилди. Қаерга қочишни билмай қолдим. Яхшиям бахтимга сен бор экансан, бу яхшилигини эсдан чиқармайман,- деб боши оққан томонга жўнабди. Орадан 5 йил ўтибди. Шаҳарда ваҳима тарқалибди. Шаҳар четига бир аждар учиб келиб рўпара келганни домига тортаётган эмиш. Дехқон аждар маконига яқинлашибди, ғордан товуш келибди:
-Эй инсон мен сени танидим. Сен уша мени озод қилган инсонсан. Агар бошқа киши бўлганда ютиб юборардим. Абу Хорис шаҳарга кайтибди. Шу пайт подшох жарчиси жар солибди:
-Эй халойиқ шахар четида бир аждар шаҳримизга хавф солмоқда. Кимда ким ушбу аждарни ўлдирса ёки ҳайдаб юборса подшохимиз ярим давлати ва қизини бермоқчи. Буни эшитган Хорис подшох ҳузурига борибди ва дебди:
-Эй подшохим мени қўлимда аждар учун ўта хавфли қурол бор. Рухсат беринг аждарни мен ҳайдай. Фақат менга бир учқур от ва қамчи беринг. Подшоҳ сўраганини берибди. Абу Хорис отга миниб аждарга яқинлашибди. Отини чоптириб товушини борича бақирибди.
- Жамила қудуқдан чиқибди, қочавер ҳолинга энди вой.
Бу нидони эшитиб ўтакаси ёрилган аждар бир зумда кўринмай кетибди.
Абу Хорис хурсанд ортга қайтибди. Шаҳар халқи уни тантана билан кутиб олибди. Подшох ҳам ўз ваъдасини бажарибди. Мана азизлар, Аллоҳ ҳаммамизга оқила аёлларни насиб айласин. Ўз аёлларимизни қадрига етайлик, чунки улар Жамилачалик эмас-ку!

@gapniyam_olasizda