Get Mystery Box with random crypto!

Калгаридаги давлат мактаблари бошланғич синфлари ҳақида қисқач | ⒼⒶⓅ ⒷⓄⓇ ⒶⓀⒶ

Калгаридаги давлат мактаблари бошланғич синфлари ҳақида қисқача.

- Ўқиш бепул;
- Дарслар 8дан 2:30гача;
- Форма йўқ;
- 6 синфгача уй иши берилмайди. 6 синфдан кейин мактабда улгурмаган ишларини уйда қилиши мумкин;
- Ўқув қуроллари, хатто битта ручка олиб бермаймиз. Барча керакли қуролларни мактаб беради. Биз йилига 30 АҚШ доллари тўлаймиз;
- Дарсликлар йўқ. Болалар уйга китоб олиб келмайди. Керак бўлганда ўқитувчи материал тарқатади. Йил сўнгида уйга бериб юборишади;
- Давлат миқёсида тан олинмаган, аммо ўқувчи дини ёки миллатида бор байрамлар куни мактабга бормаса, дарс сабабли қолдирилган ҳисобланади;
- Ўқитувчи ва ота-оналар билан алоқа асосан имейл орқали амалга оширилади;
- Бир йилда икки марта ота-оналар мажлиси бўлади. Бунда ўқитувчи ҳар бир ота-она билан алоҳида суҳбатлашади;
- Синфда одатда 20-30 нафар бола.

@zambarakning_oqi